Исроил йил якунига қадар ҲАМAC радикал ҳаракати томонидан қазилган ва Ғазо секторидан яҳудий давлати ҳудудига элтувчи барча туннелларни бузишни якунлайди. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман Кнессетдаги (парламент) мажлисда маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«2018 йил якунига қадар барча бу каби туннеллар йўқ қилинади», — дея ишонтирди у.
Бундан ташқари, ҳарбий бошқарма раҳбари Ғазо сектори билан чегарада ҲАМAC диверсион туннеллари муаммосини ҳал қилувчи ерости тўсиқ иншоотининг қурилиши давом эттирилишини билдирди.
14 январь куни Исроил ҳарбийлари, ҲАМAC активистлари томонидан қазилган, яҳудий давлатининг жанубий ҳудудидан ўтувчи ва Ғазо секторини Миср ҳудуди билан туташтирувчи ерости ўтиш йўлини йўқ қилди.
Изоҳ (0)