2017 йил январь—декабрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 453,2 минг сўмни ташкил этди. Бу 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 12,3 фоизга кўп, дея хабар беради UZ24.
Давлат статистика қўмитасига кўра, ўртача иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари молия ва суғурта соҳасида (2 694,1 минг сўм, республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 85,4 фоизга ошиқ), ахборот ва алоқада (2 498,5 минг сўм, 71,9 фоиз), саноатда (2 091,7 минг сўм, 43,9 фоиз), ташиш ва сақлашда (1 945,8 минг сўм, 33,9 фоиз) ва қурилишда (1 808,4 минг сўм, 24,4 фоиз) қайд этилган.
Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори Тошкент шаҳри (1 986,5 минг сўм, республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 136,7 фоиз), Навоий (1 926,5 минг сўм, 132,6 фоиз) ва Тошкент вилоятларида (1 559,7 минг сўм, 107,3 фоиз) кузатилди.
Ўртача ойлик иш ҳақининг энг паст миқдори Наманган (1 140,5 минг сўм, 78,5 фоиз) ва Самарқанд вилоятларига (1 157,3 минг сўм, 79,6 фоиз) тўғри келди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2017 йили Ўзбекистонда киши бошига ўртача даромад 5,8 миллион сўмни ташкил этгани билдирилганди.
Изоҳ (0)