13 январь куни Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Torishima Pump Mfg. Co., Ltd. компанияси (Япония), шунингдек, Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги насос ускунасини топшириш бўйича расмий маросим ўтказди, деб ёзади UzDaily.
Ускуна Япониянинг сув ресурсларидан фойдаланишда илғор насос технологияларидан фойдаланиш соҳасидаги муваффақиятли тажрибасини ўрганиш ва тарқатиш масалалари бўйича ҳамкорлик дастурини амалга ошириш доирасида топширилди.
Ушбу лойиҳа Япония ҳукуматининг расмий ривожланиш кўмаги дастури ҳисобидан молиялаштирилди.
JICA томонидан тақдим этилган насос ускунаси Тошкент вилоятидаги 250 гектар ер майдонида энергия истеъмоли самарасини яхшилаши ва кафолатли сув таъминотини таъминлаши қайд этилди.
Изоҳ (0)