Ўзбекистон МХХ ва бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида эскирган, ўлган қорамол гўштини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди, деб хабар берди «Darakchi.uz».
Улар 10 йил давомида Қашқадарёдан олиб келинган яроқсиз гўшт маҳсулотларини Тошкент бозорларидаги савдо расталарига, шунингдек, гўшт–колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига етказиб берган. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалида махсус лавҳа эфирга узатилди.
Аниқланишича, Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги гуруҳ Қашқадарё вилоятидаги зарарланган гўштнинг килосини 10—15 минг сўмдан сотиб олиб, ишлов берилгандан сўнг 25—30 минг сўмдан сотган. Хусусан, Тошкентнинг бир нечта савдо марказлари, Эски жўва бозори, «Асл таъм сифати» корхонаси, хусусий тадбиркор Ҳусан Мўминов сомсахонаси ва бир нечта гўшт расталарида сотилган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)