Жиззахда туман ҳокими қарори билан захирага олинган ерни ўзининг аввалги эгасига қайтариб беришни ваъда қилиб, 12 миллион сўм олган фирибгар қўлга олинди, деб хабар берди ЎзА.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги «Муҳриддин Зуҳриддин» фермер хўжалиги раҳбари Тўлқин Худойназаровдан «туман ҳокими қарори билан захирага олинган 24 гектар ерингни яна ўзингга қайтариб олиб бераман», деб 12 миллион сўм олган фирибгар кимлиги аниқланди. Бу «ҳожатбарор» шу тумандаги Қулписар қишлоғида истиқомат қилувчи Ўрозбой Эшмирзаев бўлиб чиқди.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)