2018 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистонга Жаҳон банкининг бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегация ташриф буюради, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Жаҳон банкининг делегацияси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ташриф дастурига биноан Ўзбекистон ва Жаҳон банки гуруҳи ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ҳукумат ва Олий Мажлис Сенатида учрашув ва музокаралар олиб борилади.
Изоҳ (0)