Malibu 2 дея номланувчи моделнинг янгиланган варианти жорий йилнинг январь ойидан сотувга чиқди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» ахборот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Янги модель кўриш соҳаси кенгроқ бўлган электр люки, ҳавони цилиндрга махсус узатувчи қурилма — турбина ёрдамида узатувчи двигатель билан жиҳозланган.
Маълум қилинишича, харидорлар томонидан Malibu’нинг модификацияланган версиясига талаб юқори бўлганлиги сабаб ушбу модель ишлаб чиқарилмоқда. Бироқ унинг аввалги версиялари ҳам харидорнинг сўрови асосида етказиб берилади.
Модификациялашган моделнинг нархи 244 570 525 сўм этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Malibu автомобилининг эски версиясини нархи 231 430 300 сўм эди.
Изоҳ (0)