9 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариш бўйича 21 та ҳолат аниқланди. Тошкент шаҳар ИИББ сайтида эълон қилинган машинани маст ҳолатда бошқарган ҳайдовчиларнинг суратларида 463-маршрутка ҳам бўлганини кўриш мумкин.
Пойтахт ИИББ хабарида маршрутка ҳайдовчиси тўхтатилган вақтда «Газель»да йўловчилар бўлган ёки бўлмаганлигига, маршрутка йўналишда бўлган ёки бўлмаганлигига аниқлик киритилмаган.
Маълумот учун, 463-маршрутка Зангиота зиёратгоҳи — Чилонзор метро бекати йўналишида ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)