14 январь куни соат 20:40 да Тошкент ҳалқа йўлида 1999 йили туғилган Spark автомобили ҳайдовчиси икки аёлни уриб кетди. Олинган жароҳатлар оқибатида икки аёл Тошкент тиббиёт академиясига олиб кетилаётган чоғда ҳаётдан кўз юмди, деб хабар беради «Газета.uz».
Қурбонлар 1970 ва 1966 йили туғилган аёллар эди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг маълум қилишича, ҳайдовчи маст эмас эди, аммо унинг ёнида ҳужжатлари бўлмаган. Бундан ташқари, автомобиль бошқа шахсга тегишлилиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-банди бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)