КХДР АҚШни Кореялар ўртасидаги йўлга тушаётган алоқаларга халал беришга уринишларда айблади. Тегишли материал 15 январь, душанба куни «Нодон синмун» газетаси томонидан чоп этилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашр Вашингтон Корея яримороли ҳудудига ўз стратегик ҳарбий активларини жойлаштиришга тайёрланаётганлигини таъкидлайди. «АҚШ Шимол ядро ва ракета дастурларидан воз кечмагунча санкциялар ва босимни сусайтирмаслик ҳақидаги ваъдасини такрорламоқда. Шу тариқа у ярашув муҳитига зарба бермоқда», — таъкидлайди газета.
«Нодон Синмун»нинг огоҳлантиришича, КХДР раҳбарияти керакли вақтда Вашингтонга нисбатан қўлланиши мумкин бўлган турли имкониятларга эга.
Изоҳ (0)