«Барселона» ярим ҳимоячи Арда Туранни «Истанбул Бошоқшеҳир» клубига ижарага беришга рози бўлгач, футболчи Туркияга қайтиб келди.
Арда Туран «Барселона» билан 2,5 йилга хайрлашди ва «Истанбул Бошоқшеҳир» клубига бориб қўшилди
Уни «Камол Отатурк» аэропортида футбол мухлислари қувонч билан қарши олди. Аввалига ҳаммаси рисоладагидек давом этаётганди. Бироқ кейинроқ тартибсизликлар келиб чиқди ҳамда Туран билан суратга тушишни истаётган оламонни тартибга солиб бўлмай қолди.Мухлислар аэропорт биносида фейрвейк ҳам ёқди. Полиция тартибсизлар сабаб бир қатор ишқибозларни ҳибсга ҳам олди.
Изоҳ (0)