Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ички ишлар ходимларига ўғрилик ҳақида ёлғон ахборот берган эркак жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
«10 январь куни соат 22:50 ларда Чилонзор тумани Ички ишлар бошқармасига фуқаро Хамидов Бахтиёр Шукуровичдан унга тегишли Matiz русумли автомашинаси туман ҳудудида олиб қочилгани ҳақида ҳабар келиб тушди», — дейилади ахборотда.
Хабар асосида ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи етиб борди.
Ўтказилган текширув натижасида Б.Ш. Хамидовнинг бошқарувида бўлган Matiz Чилонзор тумани Ц-мавзеси ҳудудида қулфланган ва соз ҳолатда тургани, фуқаро маст ҳолда бўла туриб, унинг автомашинаси олиб қочилгани ҳақида ёлғон хабар бергани аниқланди.
Ҳолат юзасидан Б.Ш. Хамидовга нисбатан МЖтКнинг 199-моддаси (махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Изоҳ (0)