Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ бош комиссари бошқармаси АҚШ президенти Дональд Трампнинг «жирканч мамлакатлар» ҳақидаги сўзларини ирқчилик намойиш деб ҳисоблайди. Бу ҳақда бошқарма матбуот котиби Руперт Колвилл баёнот берди, деб хабар қилади «Известия».
«Ўзларининг жирканч мамлакатларидан келган бу одамлар бизнинг мамлакатимизда нима қилиб юрибди?» — деган эди Трамп Африка мамлакатлари ва Гаитидан келган муҳожирларни назарда тутиб.
«Агар бу сўзлар тасдиқланса, АҚШ президентининг оғзидан чиққан бундай изоҳ ҳайратланарли ва шармандалидир. Буни ирқчилик деб таърифламай илож йўқ. Аҳолиси оқ танли бўлмаган бутун бошли мамлакатлар ва қитъаларни ‘жирканч ерлар’ деб аташ мумкин эмас», — деди Колвилл.
БМТ вакили Трампнинг мусулмонлар ва мексикаликларга қарши фикрлари, шунингдек, Шарлоцвиллдаги антисемитлар ва ирқчилар намойишларини хаспўшлагани умумдунёвий қадриятларга зид келишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)