Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой Марказий банки ва Молиявий рискларни ўрганиш бўйича идоралараро гуруҳ мамлакат ҳудудидаги майнерлар фаолиятини чеклашни режалаштирмоқда, деб ёзади Meduza.

Хитойлик криптовалюта майнери. Фото: AP

Хитойлик криптовалюта майнери. Фото: AP

Хитой майнерлари электр энергияси арзон турадиган ва салқин иқлимли туманларда криптовалюта фермаларини ташкил қилмоқда. Ҳукумат уларга электр энергияси узатилишини чеклаб, майнерларни ўз фаолиятини тугатишга мажбур қилмоқчи.

Ушбу қарор Хитой ҳукумати 2017 йилнинг сентябрида амалга оширишни бошлаган, майнерларга нисбатан «танобини тортиб қўйиш» сиёсатини давом эттиради.

Бундай сиёсат жаҳон криптовалюта бозорига жиддий зарба бериши мумкин: биткоинлар яратиш бўйича корхоналарнинг 80 фоизи Хитойда жойлашган. Кўплаб майнерлар ўз ускуналарини бошқа мамлакатларга олиб ўтишга шошилмоқда.

Экспертлар сўзларига кўра, Хитой майнинг бозорининг ёпилиши криптовалютага жиддий зарар етказиши ва тизимни узоқ вақтга беқарорлаштириб қўйиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)