Футбол бўйича Испания Кубогининг чорак финалига йўл олган яна 3 та клуб номи маълум бўлди: «Алавес», «Леганес», «Реал Мадрид». Бир кун аввал бу миссияни «Валенсия» ва «Атлетико» клублари муваффақиятли уддалай олганди.
«Атлетико» ва «Валенсия» йирик ғалабалар сабаб Испания Кубоги чорак финалида. Бугун «Реал Мадрид» ўйнайди
Ла Лигада мавсумни яхши ўтказаётган «Леганес» футболчилари еврокубоклар учун даъвогар бўлган «Вильярреал»ни турнирдан чиқариб юборди. Мазкур жамоага сафарда урилган гол қоидаси ёрдам берди. Россиялик Денис Черишевнинг 89-дақиқада урган голи шу тариқа «сариқ сувости кемаси»га фойда келтирмади.Мадриднинг «Реал» клуби эса қуйи лига вакили билан «Сантьяго Бернабеу»да дуранг ўйнади — 2:2. Томонларнинг Нумансияда кечган ўйинида «Қироллик клуби» йирик ғалабани тантана қилгани учунгина, чорак финалга йўлланма олди.
Бугун Испания Қирол Кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланган «Барселона» ўз майдонида «Сельта»ни қабул қилади. Мазкур жамоалар шу мавсумнинг ўзида икки бор тўқнаш келди. Ла Лиганинг «Камп Ноу»да кечган ўйинида 2:2 ҳисоби қайд этилган бўлса, кубок доирасидаги биринчи ўйинда ҳам ғолибни аниқлаб бўлмай, каталонияликлар Вигодан 1:1 ҳисобидаги дуранг билан қайтганди.
Испания Кубогининг амалдаги финалчиси «Алавес» футболчилари ҳисобланади. Улар ҳам ҳозирча чорак финал чиптасини ижобий ҳал қилиб бўлган.
«Алавес» — «Форментара» 2:0
Голлар: Эрмедин Демирович, 55 (1:0). Альфонсо Педраса, 91+ (2:0).Дастлабки ўйин: 3:1«Вильярреал» — «Леганес» 2:1
Голлар: Набил Эл-Жаар, 31 (0:1). Даниэль Раба, 48 (1:1). Денис Черишев, 89 (2:1).Дастлабки ўйин: 0:1«Реал Мадрид» — «Нумансия 2:2
Голлар: Лукас Васкес, 10 (1:0). Гильермо Фернандес, 45 (1:1). Лукас Васкес, 59 (2:1). Гильермо Фернандес, 82 (2:2).Дастлабки ўйин: 3:011 январь, пайшанба«Севилья» — «Кадис» (2:0)«Барселона» — «Сельта» (1:1)«Леванте» — «Эспаньол» (2:1)
Изоҳ (0)