Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистоннинг Emmay Entertainment продюсерлик компанияси ва StarTV телеканали Мирзо Бобур ҳақида фильм суратга олишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Ўзбеккино» Миллий агентлиги расмий сайти.

Фото: «Ўзбеккино» МА

Фото: «Ўзбеккино» МА

Ўрта асрнинг етакчи адиби ва буюк шоир, моҳир саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бобурийлар (Ҳумоюн, Акбар, Жаҳонгир, Аврангзеб) ҳақидаги ушбу картина кўп қисм — 6 фаслдан иборат тарихий фильм бўлиши кутилмоқда.

Emmay Entertainment компанияси вакиллари фильмнинг маълум қисмларини, хусусан Бобурнинг болалик ҳамда Самарқанд ва Кобул шаҳарларидаги ҳукмронлик даврларига оид саҳналарни айнан Ўзбекистонда тасвирга олишга қизиқиш билдирмоқда.

Ушбу масала юзасидан музокаралар ўтказиш мақсадида ҳиндистонлик киноижодкорларнинг жорий йил февраль ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда