20 январь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз туманига Афғонистондан юзга яқин талаба ташриф буюради. Улар бу ердаги Афғонистон фуқароларига мўлжалланган ўқув марказида таҳсил олади, деб хабар беради Uz24.
Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Афғонистон фуқароларига мўлжалланган ўқув маркази Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йил 13 ноябридаги қарорига биноан ташкил этилган. Марказ олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурлари бўйича кадрлар тайёрлайди, шунингдек, гуманитар, педагогик ва муҳандислик-техник йўналишлар бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев бошчилигидаги делегация Афғонистонга 25 та автобус ва учта трактор совға қилишга бағишланган тадбирда иштирок этиш учун Хайратон шаҳрига борган эди.
Изоҳ (0)