Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг метрополитенининг «Дўстлик» (собиқ «Чкалов») бекатидан Оҳангарон йўли бўйлаб Қўйлиқ томон қурилаётган ер усти бўлагининг бир қисми ярим-тайёр ҳолатга келтирилди. Объект сурати Facebook’даги «Tashkent is under construction» гуруҳида эълон қилинган.

Фото: Facebook / «Tashkent is under construction»

Фото: Facebook / «Tashkent is under construction»

Суратда ер усти метросининг икки таянч устуни устига бетон йўллар ўрнатилгани, таянч устунларнинг ўзи безак бериб, бўяб қўйилганини кўриш мумкин. Фойдаланувчилар бу раҳбарият учун тайёрланган экспозиция эканини тахмин қилган.

Фото: Facebook / «Tashkent is under construction»

Фото: Facebook / «Tashkent is under construction»

Тошкентнинг Қўйлиқ даҳаси томон Оҳангарон йўли бўйлаб метро қурилиши бошлангани 2017 йил октябрь ойида маълум бўлган эди. Кейинроқ бутун Тошкентни қамраб оладиган 52,1 километрлик ер усти ҳалқа метро линиясининг бир қисми экани маълум бўлди.

28 октябрь куни лойиҳа билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев танишди. У буни «пойтахт учун катта иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа» деб атади. Ўз навбатида, қурилиш ишларини 2020 йилгача тўлиқ якунлаш ҳақида топшириқ берди.

Маълумот учун, ҳалқа метро линиясининг «Дўстлик» метро бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисми узунлиги 11 километрга тенг бўлиб, унда 8 та бекат қурилиши режалаштирилган. Линияда поездлар баландлиги 6 метрлик эстакадалардан ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади