Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

CES 2018 кўргазмасида Sony компанияси ўрта даражадаги Xperia XA2 ва ХА2 Ultra ҳамда арзон Xperia L2 смартфонларини тақдим этди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru. Гаджетлар янгиланган OmniBalance дизайнига эга бўлди.

Xperia XA2 Ultra. Фото: Hi-Tech Mail.Ru

Xperia XA2 Ultra. Фото: Hi-Tech Mail.Ru

Sony Xperia XA2 ва ХА2 Ultra

Xperia XA2 саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 630 процессори, 5,2 дюймли Full HD-дисплей, 3 Гб тезкор ва 32 Гб доимий хотира (+microSD), 330 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.

ХА2 Ultra 6 дюймли Full HD-экран, Snapdragon 630, 4 Гб тезкор ва 64 Гб доимий хотира (+microSD) ва 3380 мА/соат сиғимли батарея билан жиҳозланди.

Иккала қурилмага ҳам 23 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камера ўрнатилган. ХА2 Ultra’да олд панелда қўшимча 16 мегапикселли камера модули бор.

Смартфонлар минимал ўзгаришли Sony интерфейсидаги Android 8.0 Oreo операцион тизимида ишлайди.

Sony Xperia L2

Xperia L2 5,5 дюймли HD-экран, Mediatek МТ6737Т процессори, 3 Гб тезкор ва 32 Гб доимий хотира, 13 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камера, 3300 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга. У Android 7.1.1 Nougat операцион тизимида ишлайди.

Sony’нинг барча янги смартфонлари январь охиригача савдога чиқади, нархлари кейинроқ эълон қилинади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)