Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи сари кураш олиб борадиган Қаршининг «Насаф» клуби «Пахтакор» ва «Локомотив»дан кейин ўқув-йиғин машғулотлари учун хорижга йўл олди.
«Насаф» матбуот хизматининг хабар беришича, клуб аъзолари 23 январга қадар Туркиянинг Белек шаҳрида бўлади. Аввалроқ Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳам йиғин учун Белекни афзал билганди.
«Пахтакор» Туркия 3-лигаси вакилини таслим қилди. Лобанов бир эмас, 2 та пенальти қайтарди
Йиғинга 23 нафар футболчи жалб қилинган. Унинг доирасида бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, рақиблар номига шу оннинг ўзидаёқ аниқлик киритилмаган. Бу борада «Локомотив» қолганларга ўрнак сифатида, сафарга кетмай турибоқ, бўлажак рақиблари ким бўлишини оммага маълум қилганди.«Пахтакор» Туркияга кетгач, «Локомотив» Амирликларни афзал билди. Унинг бўлажак рақиблари нисбатан жиддийроқ
Қарши клуби Чемпионлар Лигасининг плей-оффи доирасида 30 январь куни Иорданиянинг «Ал-Файсалий» клубини қабул қилади.
Изоҳ (0)