Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШ бутун Яқин Шарқни урушга ғарқ қилиш ниятида эканлигини маълум қилди ва бунга тўсқинлик қилишга чақирди. Бу ҳақда у Telegram’даги каналида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«АҚШнинг бутун Яқин Шарқни урушга ғарқ қилиш мақсадига ҳеч қандай далил керак эмас. АҚШга Россия атрофида қайноқ нуқталар керак, барчаси оловда ловуллаб ёниши, одамлар бир-бирини ўлдириши лозим», — деб ёзди Қодиров.
Унинг фикрича АҚШ эндиликда яширмасдан, ўз «демократияси»ни қон ва олов билан сурбетларча юритмоқда.
«АҚШ ҳарбий жиннилиги тўхтатилиши керак. Европалик ҳамкорларимиз Россия адолат, ерда ҳаётни сақлаб қолиш позициясини эгаллашини тушуниши лозим», — дея қайд этади у.
Изоҳ (0)