Англиянинг «Лестер» клубида тўп сураётган 19 ёшли Фаик Жефри Болкиах дунёнинг энг бой футболчиси деб тан олинмоқда.
Сабаби у Бруней султони Ҳассанал Болкиахнинг жияни ҳисобланади. Отаси йирик нефть магнати бўлган бу футболчига яқин келажакда 20 миллиард АҚШ доллари миқдорида пул қолади.
Болкиах 2009 йил «Саутгемптон» футбол мактабига борганди. У жамоада 4 йил тўп сурди. 2013 йилда эса Лондоннинг «Арсенал» клубига кўчиб ўтди. Орадан 1 йил ўтиб, уни «Челси»дан топиш мумкин эди.
Айни пайтда энг бой футболчи «Лестер» ёшлари сафида тўп сурмоқда. У АПЛда дебют қилиб улгурмади. Шунга қарамай, Бруней терма жамоасида сафида 9 та учрашув ўтказиб бўлган.
Изоҳ (0)