8 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Атиқуллоҳ Ношер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.
Учрашув давомида 2017 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси ва ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф этилган ташаббусларни амалга оширишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Афғонистон элчиси Сайид Шаҳобиддин Темурий ҳам иштирок этди.
Изоҳ (0)