Англия Премьер-Лигасининг 21-туридан қолиб келаётган Лондон дербиси кеча — 4 январь куни бўлиб ўтди.
«Уэмбли»да «Тоттенҳэм» ҳамда «Вест Ҳэм» футболчилари саф тортди. Беллашувда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмади — 1:1.
Шу куни «шпорлар»ни мағлубиятдан қутқариб қолган гол муаллифи Сон Хён Мин АПЛ тарихига кирди. Жанубий кореялик футболчига қадар ҳеч бир осиёлик Англия чемпионатида 25 та гол уриб улгурмаганди. Мин бу борада биринчи бўлди.
Англия Премьер-Лигаси 21-тур ўйини (қолдирилган) 4 январь, пайшанба
Изоҳ (0)