«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини Тожикистон пойтахти Душанбе билан боғлайдиган янги рейслар ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда, Тожикистон матбуотига таяниб, 1News хабар бермоқда.
Айтилишича, Тожикистон томони бу таклифни ўрганиб чиқмоқда. Таклиф бўйича жавоб ижобий бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил апрелида Ўзбекистон 1992 йилда тўхтатилган Тошкент – Душанбе – Тошкент рейсини ишга туширган эди. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тожикистон пойтахтига ҳафтасига бир марта, сешанба кунлари парвозларни амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)