Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси чет мамлакатларда Ўзбекистон туризм элчиси (Tourism brand Ambassador of Uzbekistan) лавозимини жорий қилишни режалаштирмоқда, деб ёзади UzNews.

Фото: UzNews

Тахминларга кўра, чет мамлакатлардаги туризм элчилари лавозимига хорижий мамлакатларнинг сиёсий, маданий, спорт ва ишбилармон доиралари вакиллари тайинланади.

Элчиларнинг вазифалари ҳали ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши керак. Бироқ, асосий функционал вазифалардан бири уларнинг номи ва фотосуратларидан фойдаланилган ҳолда ўтказиладиган реклама акциялари бўлиши ҳозирданоқ маълум.

Режага кўра, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчиларига ўз мамлакатларидан сайёҳларни жалб этишга қаратилган турли хил реклама тадбирларини ўтказиш учун йилига икки марта Ўзбекистонга бепул ташриф буюриш ҳуқуқи берилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон туристик бренди, минтақаларнинг туристик суб-брендларини яратиш ва илгари суриш режалаштиирлмоқда. Ушбу мақсадлар учун бир қатор янги институтлар, хусусан, туризм соҳасида «Миллий PR-маркази», чет мамлакатлардаги «туристик элчилар» институтини ташкил этиш режалаштирилган.