Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги тўғридан-тўғри автобус қатнови 5 январдан ишга туширилади. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Автобуслар Тошкент – Чимкент – Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланади.
5 январь куни презентацион рейс амалга оширилади. Кейинчалик ҳар куни 6:00 дан 20:00 гача бир соат оралиқ билан автобуслоар қатнай бошлайди. Йўналишнинг бошланғич ва якуний пунктлари «Тошкент» (Ўзбекистон) ва «Чимкент» (Қозоғистон) автовокзаллари бўлади.
Рейслар қулай замонавий автобусларда амалга оширилади. Уларнинг назорат-ўтказиш пунктларида туриб қолмаслиги учун биринчи галда текшириб, ўтказилиши учун шароит яратилади. Улар Ўзбекистоннинг «Ғишткўприк» ва Қозоғистоннинг «Жибек жўли» пунктларидан ўтади.
Изоҳ (0)