2017 йилда Ўзбекистонда ёшлар томонидан жами 23 мингга яқин жиноят содир этилди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи томонидан «Дарё»га тақдим этилган материалларда айтилди.
2017 йилда ёшлар ўртасида жиноятчилик даражаси 2016 йилга нисбатан 9698 тага ёки 14 фоизга камайди.
Республика бўйича 23 мингга яқин ёшлар томонидан жиноятлар содир этилиб, шундан 759 таси ёки 3 фоизи касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари, 273 таси ёки 1,1 фоизи талабалар, 8935 таси ёки 36 фоизи ишламайдиган, жамиятда фаол бўлмаган ёшлар томонидан содир этилган.