Ўзбекистонлик олти нафар рефери 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатида ишлайди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
ЎФФ Равшан Ҳайдаров олдига чемпионлик вазифасини қўйди. Осиё Чемпионати 10 кундан сўнг старт олади
ОФК таклифига кўра, Равшан Эрматов, Валентин Коваленко, Илгиз Танташев, Жаҳонгир Саидов ҳамда Абдуҳамидулло Расулов Хитойдаги қитъа чемпионатига ташриф буюради. Шунингдек, ФИФА инструктори сифатида Фарҳод Абдуллаев ҳам Чин ўлкасига етиб келади.Осиё Чемпионати 9 январь куни старт олади. Унда Ўзбекистон шарафини Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоа ҳимоя қилади. Улар ўз гуруҳида Қатар, Уммон ва мезбон Хитой билан рақобат ҳосил қилади.
Изоҳ (0)