Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Жамшид Нажмиддинов профессионал бокснинг ярим-ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, деб ёзди «Оламспорт» нашри. Бу бокс мухлислари учун янги йил совғасига айланди.
Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида Нажмиддинов WFA (World Fighting Assotiation) камари учун индонезиялик Херо Титога қарши рингга кўтарилди. Жанг давомида рақибидан устун эканини исботлай олган Жамшид Нажмиддинов, якунда ўз вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланди.
Боксчи профессионал рингда ҳозирга қадар 17 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 16 тасида рақибларини мағлуб этишга муваффақ бўлган. Ўз фаолиятидаги ягона мағлубиятни ўзбекистонлик спортчи ўтган йилнинг 16 сентябрь куни Украина пойтахти Киевда қабул қилиб олганди. Ҳакамлар хатоси туфайлигина у WBC чемпиони Виктор Постолдан енгилганди.
Изоҳ (0)