DHC-2 Beaver типидаги енгил самолёт Австралиянинг Сидней шаҳридан шимолроқдаги Хоксбери дарёсига қулади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Самолёт бортида бўлган барча одам, жами олти киши ҳалок бўлди.
Тасдиқланмаган маълумотга кўра, ҳалокатнинг тўрт қурбони Буюк Британия табаалари эди. Шунингдек, бортда 11 ёшли бола бор эди.
Самолёт ҳали дарё тубидан кўтарилмади. Қутқарув хизмати ходимлари учта танани олиб чиқишга муваффақ бўлди.
Фожиа сабаблари ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)