Исроил ҳукумати раҳбари Биньямин Нетаньяху БМТда Исроил учун овоз берадиган мамлакатларга ёрдам фондини ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Iland нашри маълум қилди, деб ёзади ForumDaily.
Дастур шартли равишда «Элликка эллик» деб номланди. У Исроил ўз бюджетидан 50 миллион доллар ажратишини кўзда тутади. Исроилдаги ўз элчихонасини Қуддусга кўчириш ниятини билдирган ҳар бир мамлакат бу суммадан миллион доллар олади.
Ёрдам албатта молиявий бўлиши шарт эмас. Исроил қишлоқ хўжалик технологиялари билан бўлишиши, фуқаролик инфратузилмаларини қуришда ёрдам кўрсатиши ва юқори технологиялар соҳасидаги ютуқларини тақдим этиши мумкин.
Мазкур дастур асосан Африка ва Лотин Америкасининг ривожланаётган мамлакатларига йўналтирилган.
Исроил ТИВ аллақачон жамғармани ташкил этиш устида иш олиб бормоқда, ҳукумат раҳбари эса 2019 йил бюджетига қўшимча молиялаштириш киритиш ҳақида топшириқ берди.
Изоҳ (0)