23 декабрь куни Тошкентнинг Яккасарой туманида қўшмачилик билан шуғулланиб келган аёл ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
«23 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган ‘Тозалаш-Антитеррор’ тадбири давомида тахминан соат 20:30 ларда 1984 йилда туғилган Джекинбаева Маржона Хўжахмедовна Яккасарой тумани ҳудудида қўшмачилик билан шуғулланиб, 300 минг сўм пул эвазига А. ва Г.ларни жинсий алоқа қилиши учун таништириб қўйгани аниқланган», — дейилади хабарномада.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми (ғаразли ниятларда қўшмачилик қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)