Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги юридик шахсларга пуллик асосда экспертлик, илмий-тадқиқий, ахборот хизматларини кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Айтилишича, кўрсатиладиган хизматлар бир неча йўналишларни қамраб олади. Шулар орасида — турли ҳужжатлар, қимматбаҳо қоғозлар, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар сохталаштирилганини аниқлашни ҳамда видеокузатув тизимларининг шахс идентификациясидаги имкониятларини ўргатиш.
Шунингдек, транспорт воситалари билан боғлиқ хизматлар тақдим этилади. ИИВ мутахассислари турли ҳужжатлар ва босма маҳсулотларни тадқиқ қилишни ўргатади.
Қўлёзмалар ва имзолар идентификацияси, эскирган матнларни тиклаш хизматлари кўрсатилади. Ниҳоят, мутахассислар компьютер технологиялари соҳасида (ўчирилган маълумотларни тиклаш, рақамли ахборот ҳимояси бўйича консультация), алкоголли ичимликлар ва заргарлик буюмлари таркибини аниқлаш бўйича маслаҳатлар бериши мумкин.
Изоҳ (0)