Россиянинг Қозон шаҳрида автобус масжид эшигига келиб урилди. Воқеа акс этган фотосуратлар «ВКонтакте»даги пабликларга жойланди, деб хабар беради «РИА Новости».
Айтилишича, воқеа Абдулла Тўқай кўчасидаги бозор яқинида рўй берди. Енгил машина автобуснинг йўлини кесиб ўтгани боис жамоат транспорти бурилиб, масжидга урилган.
Автобусда ҳалокат чоғида ҳайдовчи ва кондуктор бор эди. Уларнинг ҳеч бири зарар кўрмади.
Изоҳ (0)