Туркиянинг турли вазирлик ва идораларидан жами 2,7 мингдан ортиқ ходим ишдан бўшатилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тегишли фармонга мувофиқ, жумладан, 637 ҳарбий хизматчи, жандармерия бош бошқармасининг 400 дан ортиқ ходими, дин ишлари бошқармасининг 341 ходими бўшатилган.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда 2016 йил июлидаги ҳарбий тўнтаришдан сўнг фавқулодда ҳолат амал қилмоқда. Бу даврда ҳукумат қабул қиладиган фармон қонун кучига эга бўлади. Гап айнан шунақа фармон ҳақида кетмоқда.
Изоҳ (0)