Владимир Путиннинг Россия президенти сифатидаги фаолияти фуқароларнинг 80 фоизини қониқтиради. Бу «Жамоатчилик фикри» фонди томонидан ўтказилган сўров натижаларидан маълум бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Сўров 16–17 декабрь кунлари Россиянинг 207 аҳоли яшаш пунктларида ўтказилди.
Ундан маълум бўлишича, россияликларнинг 69 фоизи Путинни президентликка қайта сайлашни хоҳлайди. Респондентларнинг 67 фоизи унга ижобий муносабатдагилигини таъкидлади.
Рейтингда ундан кейинги ўринда Россия либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский турибди — респондентларнинг 8 фоизи унга овоз беришга тайёр. Учликка Геннадий Зюганов 3 фоиз овоз билан якун ясади.
Изоҳ (0)