Беларусь жаҳонда биринчилардан бўлиб криптовалютани ва смарт-шартномаларни легаллаштиради. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Лукашенко баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Смарт-шартнома деганда онлайн шартномалар ва блокчейн технологияларини қўллаб-қувватловчи компьютер дастури тушунилади.
Беларусь раҳбарияти мамлакатда ахборот технологиялари ривожланиши қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда. Мамлакат президенти эълон қилган декретга кўра, мамлакатга IT-дастурчилари мамлакатга яшаш ва ишлаш учун келиши осонлашади, шунингдек, майнинг фаолияти солиққа тортилмайди.
Изоҳ (0)