Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг ярим финалига йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлди. Чорак финал фақатгина 1 та кутилмаган натижани қайд этди.
Жозе Моуриньо бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» футболчиларининг «Бристоль Сити» довонидан осон ўтиши айтилганди. Амалда эса бундай бўлиб чиқмади. Шу куни «Юнайтед» ўзининг юлдузли таркиби билан ҳаракат қилган бўлса-да, Чемпионшип Лига вакилига имкониятни бой берди.
Ўз спорт формасини тиклаб бораётган Златан Ибраҳимовичнинг ҳисоб тенглаштирувчи голи, қўшимча дақиқаларда ўтказиб юборилган голдан сўнг ўз аҳамиятини йўқотди. Қайд этиш керак, «Бристоль Сити» футболчилари Чемпионшип Лиганинг 22-туридан кейин кучли учликда бораётган бўлиб, АПЛ сари яқинлашиб келмоқда.
«Бристоль Сити» бунга қадар «Плимут Аргайл» (5:0), «Уотфорд» (3:2), «Сток Сити» (2:0), «Кристал Пэлас» (4:1) клубларини турнирдан чиқариб юборганди. Энди улар қаторига «Манчестер Юнайтед» ҳам қўшилди.
Куннинг иккинчи ўйинида «Челси» қийин ғалабага эришиб, ярим финалга йўл олди. Альваро Моратанинг сўнгги дақиқада урган голи лондонликлар учун қўл келди. Бир кун аввал «Арсенал» ҳамда «Манчестер Сити» футболчилари ҳам ярим финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.Варди ҳамда Маҳрезнинг ноаниқ пенальтиси сабаб «Сити» Лига Кубогининг ярим финалига йўл олди
Англия Лига Кубоги 1/4 финал ўйинлари 20 декабрь, чоршанба
Изоҳ (0)