Россиянинг «НТВ» телеканали Ўзбекистонда«Медное солнце» («Мис рангли қуёш») номли сериални суратга тушириш ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда 1News хабар берди.
Таъкидланишича, ҳарбий драма жанридаги ўткир сюжетли сериалда бош ролни россиялик актёр Владимир Машков ижро этмоқда. Сериалда у оркестр дирижёри ролини ижро этади — унинг бошчилигидаги мусиқачилар маҳаллий аҳолини жангарилардан қутқариш учун қўлига қурол олишга мажбур бўлади. Асосий антагонист ролини яна бир машҳур актёр Владимир Нисков ижро этди.
Съёмка ишларининг катта қисми Хивада ўтди. Фильм режиссёри — Карен Оганесян.
Суратга олиш ишлари деярли тугади, премьера эса келаси йил баҳорининг охирига мўлжалланмоқда. Шу билан бирга, маҳаллий мактаб ўқувчилари тайёр материалнинг биринчи томошабинлари бўлди.
Изоҳ (0)