20 декабрь, чоршанба куни биткоин криптовалютаси қиймати 16 626,42 долларни ташкил этиб, 18 декабрь, душанба кунги мутлақ рекорддан 15 фоизга пасайди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РБК».
Хабарда таъкидланишича, бу 10 декабрь куни Чикагонинг Cboe Global Markets биржасида илк фьючерслар савдоси очилгандан бошлаб биткоин қийматининг энг кўп пастлашидир. Ўшанда мазкур криптовалюта фючерлари 25 фоизга ошган эди.
Бироқ кейинроқ курс яна кўтарилди. Cоinmarket маълумотига кўра, Тошкент вақти билан 08:58 да биткоин қиймати 17 258 долларни ташкил этди. Ушбу криптовалюта капитализацияси 289,1 миллиард доллардир.
Изоҳ (0)