Навоийда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалида болалар хирургияси ва кимётерапия, онкомаммология, онкогинекология бўлимлари очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Муассасада хавфли ўсма касалликларининг олдини олиш, ўз вақтида аниқлаш, аёллар ва болаларда учрайдиган бу турдаги касалликларни даволашга хизмат қиладиган янги бўлимлар фаолият кўрсатади.
«Тиббий муассасамиз шифокорлари хавфли ўсма касалликларини эрта аниқлаш, аввало, унинг профилактикаси, ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш борасида етарлича тажриба тўплаган, — деди онкомаммология бўлими мудири К. Ҳасанов. — Ўзим 2013 йилда Туркиянинг Анқара шаҳрида онкология илмий-амалий тиббиёт марказида аёллар кўкрак безида учрайдиган саратон касаллигини даволаш бўйича 2 йил малака ошириб қайтдим».
Етмиш ўринли тиббиёт масканининг янги бўлимлари 30 қатновга мўлжалланган.
Изоҳ (0)