Жанубий Корея ТИВ раҳбари Кан Гён Хва 19—20 декабрь кунлари Токиога ташриф буюради ва япониялик ҳамкасби Таро Коно билан КХДР муаммоси, шунингдек, икки томонлама муносабатларни муҳокама қилади. Бу ҳақда 17 декабрь, якшанба куни Kyodo агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Музокараларнинг асосий мавзуси КХДР яқинда учирган ракетадан сўнг Корея яриморолида кескинлашган вазият бўлиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Сеул ҳокимиятини президент Мун Чжэ Ин эгаллаганидан сўнг тарихий масалалар бўйича қарама-қаршиликлар туфайли совуқлашган икки томонлама муносабатлар масалаларига ҳам эътибор қаратилади. Икки томонлама муносабатлардаги асосий муаммоли вазият япон босқини даврида жинсий зўравонлик қурбонига айланган аёллар масаласидир.
Изоҳ (0)