ИШИД террорчи гуруҳи Покистондаги черков портлаши учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Портлаш Билужистон вилояти маркази Кветта шаҳрида рўй берди. Портлаш чоғида черковда 400 киши бор эди.
Охирги маълумотларга қараганда, тўққиз киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ одам яраланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)