Туркияга С-400 зенит-ракета қурилмаларининг етказиб берилиши бўйича шартнома доирасида мамлакат ҳудудида Россия ҳарбий базаси ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
«Ростех» раҳбари Сергей Чемезовга кўра, Туркияда С-400 тизимлари ўрнатилишидан олдин ҳарбий-техник ҳамкорлик шартномаси имзоланади. Ушбу келишув доирасида Россия Туркиядан унинг ҳудудида ҳарбийларини жойлаштиришни сўраши мумкин.
Келишув бўйича Россия Туркияга С-400 нинг тўрт дивизионини топширишга тайёр.
Изоҳ (0)