Санкт-Петербургнинг Виборг туман суди ИШИДга аъзоликда гумонланаётган Евгений Ефимовнинг ҳибсга олинишига рухсатнома берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан ушланган одам ИШИД номидан 17 декабрь куни Петербургда теракт уюштиришни режалаштиргани айтилмоқда.
Жиноятчи бунинг учун портловчи ускуналар тайёрлаётганида қўлга олинган.
Тергов натижасида маълум бўлишича, у 17 декабрь куни шаҳардаги Қозон соборини портлатиб юбормоқчи бўлган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)