Рио—2016 Олимпиадасида Ўзбекистон бокс терма жамоаси учун бронза медали олиб берган Мурод Аҳмадалиев фаолиятини профессионал рингларда давом эттиради. Шу мақсадда чарм қўлқоп устаси бокс маркази АҚШга йўл олди, деб айтиб ўтди Ўзбекистон бокс федерациясининг матбуот хизмати.
Олимпиада совриндори Шаҳрам Ғиёсов фаолиятини профессионал боксда давом эттиришга қарор қилди (видео)
АҚШда унинг биринчи иши ўзига тушаётган таклифларни ўрганиб чиқиш бўлади. Аҳмадалиев айнан қайси промоутерлик компаниялари билан музокара олиб бориши борасида аниқ маълумотлар йўқ. Ҳаммаси келишув амалга ошганидан сўнг маълум бўлади.Мурод Аҳмадалиев Рио—2016 Олимпиадасининг -56 килограммгача бўлган вазн тоифасида ярим финалга қадар етиб борганди. Бу вазн тоифасида чемпионлик Куба вакили Робейси Рамиресга насиб қилган бўлса, америкалик Шакур Стивенсен кумуш медални қўлга киритган. Россиялик Владимир Никитин ҳамда ўзбекистонлик Мурод Аҳмадалиев бронза билан чекланган.
2017 йилги Осиё Чемпионатига Тошкент мезбонлик қилганида, Аҳмадалиев унда олтин медалга эга чиққанди. Шу йили Гамбургда ўтган Жаҳон Чемпионатида эса Мурод ярим финалга ҳам етиб бора олмаганди.
Бунга қадар Рио—2016 Олимпиадасида совриндор бўлганлардан Фазлиддин Ғоибназаров, Рустам Тўлаганов ва Шаҳрам Ғиёсов ҳам фаолиятини профессионал боксда давом эттиришга қарор қилганди.
Изоҳ (0)