Amazon ва Google корпорациялари яқин орада банкларга рақобатчи бўлиши мумкин. Бу ҳақда россиялик молиячи, «Сбербанк» директори Герман Греф маълум қилди, деб хабар беради «Ведомости».
Унинг айтишича, банклар молиявий технологияларни ривожлантирувчи компаниялардан қўрқмоқда. Улар ўз молиявий платформаларини ишга тушириб, банкларнинг бозорини тортиб олиши мумкин.
Греф банкларнинг келажагига ишонмаслигини тан олди. Унга кўра, ҳар қандай технологик компаниялар молиявий хизматлар кўрсатишни ўрганиши мумкин.
Греф Amazon ва Google яқин вақти ичида Amazon Finance ёки Google Finance номли компанияларни ташкил этишини башорат қилмоқда. Улар молиявий хизматлар кўрсатиши мумкин бўлади, тилга олинган корпорацияларда бунинг учун маблағ ҳам, аудитория ҳам етарли.
«Банклар ҳозирда технологик трансформацияни бошдан кечирибгина вазиятни қутқариб қолиши мумкин», — деб хулоса қилди мутахассис.
Изоҳ (0)