Бразилия президенти Мишель Темер урологик касаллик туфайли жарроҳлик амалиётини муваффақиятли бошдан кечирди. Бу ҳақда 13 декабрь, чоршанба куни давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
«Президент Мишель Темер 13 декабрь, чоршанба кунининг иккинчи ярмида бовул қилишдаги қийинчилик ва бовул қилиш каналининг торайиши аломатлари билан Сурия—Ливан госпиталига ётқизилган. Унда кичикроқ жарроҳлик операцияси амалга оширилган, у муваффақиятли ўтган. Соғлиғининг тикланиш даври 48 соатни ташкил этади», — дейилади баёнотда.
Матбуот хизмати, шунингдек, Темер 14 декабрь, пайшанба куниёқ ўз мажбуриятларини бажаришга киришмоқчи эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)