Июнь ойида мия ўсимтаси ташхиси қўйилган АҚШ сенатининг қуролли кучлари қўмитаси раҳбари, республикачи Жон Маккейн касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Ҳозирда сенатор Маккейн Уолтер Рид марказида саратон терапияси асоратлари сабабли даволанмоқда», — маълум қилинади сиёсатчининг сайтида.
Маккейн шифокорларга ҳаракатлари, бунга бефарқ бўлмаганларга эса соғлиқ-саломатлик тилаганлари учун миннатдорлик изҳор қилди. У яқин орада ишга қайтишига умид билдирди.
Изоҳ (0)